Андижонда эркак 2,8 минг доллар алимент пулини олдиндан тўлади

08:51 20 Ноябрь 2024 Жамият
272 0

Фото: МИБ

Андижон вилояти Булоқбоши туманида алимент учун 2 800 АҚШ доллари берилди, деб хабар бермоқда Мажбурий ижро бюроси Андижон вилоят бошқармаси.

Қайд этилишича, фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг 2009 йил 29 июлдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор А.А.дан ундирувчи М.Т.фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ой топган даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш кўрсатилган.

Олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида ижро иши бўйича қарздор А.А. томонидан белгиланган алимент пуллари ихтиёрий равишда ойма-ой тўлиқ тўлаб келинган.

Қарздор А.А. фарзанди келгуси йилда вояга етишини маълум қилиб, алимент пулларини олдиндан тўлаш ниятини билдирган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор А.А. алимент учун олдиндан тўлов сифатида олиб келган 2 800 доллар ундирувчи М.Т.га топширилган.

«Олдиндан тўланган алимент сабаб ундирувчининг аризасига мувофиқ ижро иши тамомланди», дейилади МИБ хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер