Андижонда бўр даври ётқизиқларидан табиий газ қазиб чиқариш қайта йўлга қўйилди

18:55 11 Июнь 2020 Иқтисодиёт
964 0

“Андижоннефт" акдиядорлик жамиятига қарашли «Учтепа» конида мукаммал таъмирлаш ишларидан кейин бўр даври ётқизиқларининг XVIII қатламидан табиий газ қазиб чиқариш қайта йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати хабар берди.​

Қайд этилишича, 1(юра)-сонли қудуқ «Андижоннефтгазқудуқтаъмирлаш» МЧЖ мутахассислари томонидан тўлиқ таъмирланди.

Ушбу қудуқда 1085 —1090 метр оралиқдаги қатламдан келаётган сув йўлини тўсиш мақсадида цементли кўприги ўрнатилиб, 1064-1069 метр интерваллар оралиғида перфорация ишлари амалга оширилди.

Натижада қудуқдан саноат миқёсида кунлик ўртача 50 минг куб метр табиий газ қазиб чиқаришга эришилди.

Маълумот учун: «Учтепа» нефтгазконденсат кони Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида жойлашган бўлиб, 2017 йилда ишга туширилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер