Андижонда аҳоли хонадонларидан бирида ёнғин чиқди
Видеодан кадр
Андижон вилоятидаги уйлардан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 24 март куни соат 10:30 да Андижон шаҳар «Мустақиллик» МФЙ Е.Ашуров кўчасида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 10:34 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин 10:37 да ўраб олинган ва 10:45 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида уйнинг 30 кв/м майдонда том қисми ёниб зарарланган. Ёнғин-қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари туфайли уйнинг 100 кв м майдони ёнғиндан сақлаб қолиниб, бошқа туташ уйларга тарқалиши олди олинган.
Таъкидланишича, ёнғиндан тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг