Андижонда 600 ўринли талабалар турар-жойи ҳамда ўқув биноси қурилмоқда
Фото: Халқ сўзи
2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида республика олий таълим муассасаларида талабаларни турар жой билан қамраб олиш даражасини ошириш, барча қулайликларга эга бўлган замонавий талабалар турар жойларини қуриш учун қўшимча шароитлар яратиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги “Республика олий таълим муассасаларида талабаларни турар-жой билан қамраб олиш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.
— Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида Aндижон машинасозлик институти ҳудудида “Ихтисослашган монтаж қурилиш таъмирлаш” масъулияти чекланган жамияти томонидан давлат хусусий шерикчилик асосида 600 ўринли талабалар турар-жойи ҳамда ўқув бино иншооти қурилмоқда,—дейди институт ректори Умид Турдиалиев. —Бино 10 қаватдан иборат бўлиб, том қисмига қуёш панеллари ўрнатилади. Бинонинг биринчи, иккинчи ва учинчи қаватлари ўқув биноси сифатида фойдаланишга мўлжалланаётган бўлса, қолган олти қавати талабалар турар жойидан иборат бўлиши белгиланган.
Талабалар бўш вақтини мазмунли ўтказиши, мароқли дам олиши учун бу ерда барча зарур шароитлар яратилади. Турар-жой биносида замонавий ахборот технологиялари, компьютер хоналари, ахборот-ресурс маркази, шу билан бирга, дам олиш ва маиший хоналари зарурлигига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.
Умиджон МАМАРАСУЛОВ,
журналист.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг