Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

12:26 10 Март 2026 Жамият
317 0

Юнусова Нигорахон Юсупжоновна Андижон вилоят ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Юнусова Нигорахон Юсупжоновна 1981 йилда Фарғона вилояти, Олтиариқ туманида туғилган. 2003 йилда Фарғона давлат университетини (сиртқи) тамомлаган.

У ушбу лавозимга тайинлангунига қадар, Муҳаммад ал Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаби Андижон филиали директори вазифасида фаолият олиб борган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер