Андижон шаҳрида меҳмонхоналар сони яна биттага ортди
Ҳудудларда туризмни ривожлантириш борасидаги ишлар кўлами ортиб бормоқда. Бу эса ўз ўрнида меҳмонхоналарга бўлган эҳтиёжни юзага келтиряпти. Шу боис Андижон вилоятида бир-бири билан рақобатлаша оладиган меҳмонхоналар сафи ортиб бормоқда. Ана шундай масканлардан бири вилоят марказининг «Ўзбекистон» кўчасида қад ростлади.
— Меҳмонхона шаҳарнинг марказида, энг гавжум жойда жойлашганлиги билан аҳамиятли, — дейди илк меҳмонлардан бири Аҳмадали Ражабов. — Бу ерда маъмурий бинолар, савдо мажмуалари, музей, театр, банклар, очиқ осмон остидаги музейга айланган Темирчилик растаси бор экан. Буларнинг барчаси ташриф буюрувчининг айнан шу манзилда қўним топишига сабаб бўлади.
«Юлдуз» номи билан аталувчи ушбу меҳмонхона уч қаватдан иборат бўлиб, 12 та хонадан иборат. Бир пайтнинг ўзида 29 та меҳмонга хизмат кўрсатилади. 800 млн. сўм маблағ эвазига барпо этилган бинонинг фойдаланишга топширилиши натижасида 10 нафар ёшлар доимий иш жойига эга бўлдилар.
Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг