Андижон шаҳар марказий поликлиникасида ёнғин рўй берди

19:26 27 Март 2020 Жамият
992 0

Фото: CCВ

Шу йилнинг 27 март куни, соат 16:30 да Андижон шаҳар марказий поликлиникасида ёнғин рўй берди.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.

“Шаҳар аҳолисига бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатувчи мазкур тиббиёт муассасаси карантин муносабати билан санитария талаблари асосида иш фаолияти чегараланган ҳолда фаолият олиб бораётган эди”, – дея хабар берди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.

Маълумотларга қараганда, 5 қаватли ушбу бинонинг 4-қаватидаги бош ҳамшира хонасида жойлашган совитгич (холодильник) ва компьютерларнинг электр тармоғига уланган жойида қисқа туташув рўй бериб, қисқа фурсатли ёнғин юз берган. Шу заҳотиёқ поликлиникадаги тиббиёт ходимлари ва беморлар зудлик билан ташқарига кўчирилган.

Тезкор ҳаракатлар ва поликлиника шифокорларининг фаоллиги сабаб ҳеч ким жароҳат олмаган. Катта миқдордаги моддий зарар ҳам етказилмаган.

Айни пайтда ўрнатилган тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ёнғин марказий поликлиника фаолиятига таъсир этмаган. Фаолият бўйича хизматлар Андижон шаҳрининг бошқа мавжуд 8 та оилавий поликлиникаларига тақсимланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер