Андижон машинасозлик институти ҳамкорлари сафи кенгаймоқда

12:54 02 Декабрь 2022 Жамият
771 0

Фото: Халқ сўзи

Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида Техника университетлари ассоциациясининг 30 йиллигига бағишланган халқаро анжуманда юздан ортиқ нуфузли олий таълим муассасалари вакиллари қаторида Андижон машинасозлик институти ректори Умид Турдиалиев ҳам иштирок этмоқда.

— Ушбу анжуманда иштирок этиш асносида шунга амин бўлдикки, халқаро илмий жамоатчиликда Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларига қизиқиш кучли, — дейди ректор У. Турдиалиев. — Тадбир доирасида Петербург давлат университети ҳамда Ғарбий Урал давлат университетлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш юзасидан ўзаро келишувга эришдик,. Мазкур келишувларга биноан келгусида ҳар иккала томон ўқитувчи-профессорлари ўртасида педагогик тажриба ва талабаларнинг ўзаро билим олиш алмашинувлари ташкил этиладиган бўлди. Бу эса, табиийки, ёшларимизнинг жаҳон талабларига мос таълим олиш имкониятини янада кенгайтиришга хизмат қилади.

Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер