Американинг CNN телекомпанияси «60 Second Economy Uzbekistan» номли видеороликни эълон қилди

05:23 17 Март 2024 Жамият
1083 0

Американинг CNN телекомпанияси томонидан «60 Second Economy Uzbekistan» номли видеоролик эълон қилинди. Материал дунёнинг турли мамлакатларидаги иқтисодий фактлар ҳақида ҳикоя қилувчи «60 Second Economy» лойиҳаси доирасида нашр этилган.

Ўзбекистон иқтисодиётига оид асосий ва қизиқарли фактларни ўз ичига олган видеоролик жорий йил март ойи давомида эфирга узатилади. Видеороликда Ўзбекистон олтин қазиб олиш ва пахта етиштириш бўйича дунёда етакчи ўнта давлатдан бири экани, унинг асосий савдо ҳамкорлари эса Россия, Хитой, Қозоғистон ва Туркия экани ҳақида сўз боради.

Материалда қайд этилишича, 2030 йилга бориб Ўзбекистон сайёҳлар сонини 15 миллион кишига етказишни режалаштирмоқда. «Мамлакат бунга туризмни жадал ислоҳ қилиш ва инфратузилмани ривожлантириш орқали эришишга интилмоқда», дейилади CNN муҳаррирлари томонидан тайёрланган мақолада.

CNN туну кун янгиликларни ёритувчи биринчи телеканал ҳисобланади. CNN доимий обуначи сифатида дунё бўйлаб 449 миллион нафардан ортиқ телетомошабинга эга. Ижтимоий тармоқлардаги обуначилар сони: Twitter – 62,3 миллион, Facebook – 40 миллион, Instagram – 19,8 миллион, YouTube – 16,1 миллион. Дунё бўйлаб CNN телеканалида 4 мингга яқин журналист ишлайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер