Америкаликлар АҚШнинг дунёдаги етакчилигига ишончини йўқота бошлади

03:12 28 Март 2022 Дунё
2406 0

Фото: Reuters

Америкаликлар АҚШнинг глобал етакчилигига ишончини йўқота бошлаган ва уларнинг 53 фоизи бу узоқ муддатли таназзулнинг бошланиши, АҚШ бундан буён жаҳон етакчиси бўлмайди, деб ҳисобламоқда. Бу NBC News сўрови якунларида маълум бўлган.

Респондентлардан ҳозирги воқеаларни «узоқ муддатли пасайишнинг бошланиши» ёки «қийин давр» деб ҳисоблайсизми, деган савол берилган. Иккинчи вариантни респондентларнинг 44 фоизи танлаган.

Сўров 18-22 март кунлари ўтказилган ва унда минг киши иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Жо Байденнинг ишини маъқуллаш рейтинги унинг президентлик фаолияти давомида рекорд даражага — 40 фоизгача тушиб кетгани маълум бўлган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер