Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми 70 трлн сўмдан ошди
2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида Ўзбекистонда алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми 70,6 трлн сўмни ташкил этган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг турлари бўйича ҳажми қуйидагича тақсимланган:
- Компьютер дастурлаштириш хизматлари — 29,8 трлн сўм;
- Телекоммуникация хизматлари — 22,6 трлн сўм;
- Ахборот соҳасидаги хизматлар — 11 трлн сўм;
- Бошқа хизматлар — 7,2 трлн сўм.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг