Алишер Усмонов ўз ҳисобидан Ўзбекистонга 500 мингта вакцина олиб беради
Шавкат Мирзиёев 1 млн доза вакцинадан 500 мингини ватандошимиз Алишер Усманов ўз ҳисобидан олиб беришини таъкидлади.
«У менга Наманганни яхши кўраман, шунинг учун битта илтимосим, 50 мингта вакцинани наманганликларга беринг, деди.
3 трл сўм захирада пул таёрлаб қўйганмиз. Аммо шошилмаймиз. Энг маъқулини, иқлимимизга, халқимизга мосини топишимиз керак.
Кўнгилни хотиржам қилинг, бу масалани ўйлаяпмиз. Синовларни ўтказяпмиз, қайсиниси маъқул бўлса, албатта олиб келамиз», - деди Шавкат Мирзиёев.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг