Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган олтин тангалар ва сувенирлар тўпламлари сотувга чиқарилди (фото)
Марказий банк томонидан буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган олтиндан тайёрланган эсдалик тангалари ва сувенирлар тўпламлари сотувга чиқарилди.


МБ хабарига кўра, олтин эсдалик тангалари ва сувенирлар тўпламларини тижорат банкларининг филиалларида сотиб олиш мумкин.
Эсдалик тангалари ва сувенирларнинг сотуви йўлга қўйилган тижорат банклари филиалларида белгиланган тартибда қайтариб сотиб олиш амалга оширилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг