Албанияда дунёдаги биринчи «пора олмайдиган сунъий интеллект-вазир» тайинланди
Албания сунъий интеллектни (СИ) вазирлик лавозимига тайинлаган биринчи давлатга айланди, деб хабар берди Telegrafi.
СИ асосида яратилган «Диелла» номи берилган модель давлат харидлари учун масъул этиб тайинланди. У давлат тендерлари жараёнини назорат қилади ва ҳукумат билан хусусий компаниялар ўртасида шартномалар тузишда иштирок этади.
Маълумотларга кўра, бу орқали давлат харидлари «коррупциядан ҳимояланган» бўлади.
СИ-вазир модели Албания фуқаролари турли хизматлардан фойдаланиши мумкин бўлган e-Albania платформасида жорий этилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг