«Ал-Ҳилол» навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
Кеча, 27 февраль куни Саудия Арабистони Профессионал лигасининг 24-туридан ўрин олган баҳслар старт олди. Кун доирасидан ўрин олган ўйинда «Ал-Ҳилол» жамоаси сафарда «Ал-Шабаб» билан куч синашди.
Учрашув 5:3 ҳисобида «ар-риёдликлар»нинг ғалабаси билан якунланди. Ғолиблар сафида голларни Маркос Леонардо, Калиду Кулибали, Муҳаммад Канно ва Султон Мандаш киритди. Яна бир гол автогол сифатида мезбонларнинг «Ал-Ҳилол»га бегона бўлмаган футболчиси Али Ал-Булайҳи ҳисобида қайд этилди.
«Ал-Шабаб»нинг жавоб голларига эса Жош Броунҳилл, Абдурраззоқ Ҳамдаллаҳ ва Ясин Адли муаллифлик қилди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Ал-Ҳилол» жамоаси очколари сонини 58 тага етказган ҳолда Криштиану Роналду бошчилигидаги «Ал-Наср» билан тенглашиб олди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг