Акциядорлик жамиятлари томонидан тўланадиган дивидендларни қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси орқали ўтказиш амалиёти жорий қилинади
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисда «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.
Қайд этилганидек, қонун лойиҳаси билан Ўзбекистоннинг капитал бозорида эмиссия қилинган қимматли қоғозлар савдо натижалари бўйича амалга ошириладиган ҳисоб-китоблар (қимматли қоғозларда ва пул маблағларида) битта ташкилот доирасида амалга оширилади, инвесторлар учун шароитлар яратилади.
Шунингдек, хорижий марказий депозитарийлар ва халқаро ҳисоб-китоб депозитарийлари билан Ўзбекистоннинг капитал бозори иштирокчиларининг ҳисоб-китоб операциялари бўйича тўғридан-тўғри алоқаси ўрнатилади.
Бундан ташқари, лойиҳа билан акциядорлик жамиятлари томонидан тўланадиган дивидендларни қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси орқали ўтказиш амалиёти жорий қилинади, акциядорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинади, капитал бозорида эмиссия қилинган қимматли қоғозлар савдо натижалари бўйича амалга ошириладиган ҳисоб-китоб операциялари хатари минималлаштирилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг