Аксарият германияликлар Украинага қирувчи самолётлар ва сув ости кемаларини етказиб беришга қарши чиқди

00:24 02 Февраль 2023 Дунё
1072 0

Фото: AP

Аксарият немис фуқаролари Украинага Ғарбда ишлаб чиқарилган янги ҳарбий техникани етказиб бериш ғоясини қўллаб-қувватламайди. Бу ҳақда "Der Tagesspiegel" "Forsa" томонидан ўтказилган сўровга таяниб ёзмоқда. Сўров немисларнинг 70 фоизи Киевга қирувчи самолётлар, кемалар ёки сув ости кемаларини юборишга қарши эканини билдирган.

Қайд этилганидек, респондентларнинг атиги 19 фоизи бундай қарорни қўллаб-қувватлайди. Шу билан бирга, респондентларнинг 73 фоизи Германиянинг НАТО билан маслаҳатлашувлардан кейингина Украинага танкларни топширишга розилигини тўғри деб ҳисоблашини билдирган. Шунингдек, уларнинг 20 фоизи эса қарама-қарши нуқтаи назарга эгалиги маълум бўлган.

Шу билан бирга, немисларнинг 72 фоизи Украинадаги можаронинг кучайиши ва унинг бошқа давлатларга ўтишидан қўрқишади. Сўровда қатнашганларнинг 62 фоизи Германияда турмуш даражасининг пасайишидан хавотирда, 40 фоизи эса молиявий аҳволининг пасайиши кутмоқда. 

Умуман олганда, сўровда қатнашганларнинг 68 фоизи Украина инқирозини энг муҳим муаммолардан бири деб атаган, 22 фоизи энергия таъминоти билан боғлиқ вазиятни, 14 фоизи иқлим ўзгариши масалаларига устунлик берган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер