Академик коронавирус кузда авж олишини башорат қилмоқда
Россия Фанлар академиясининг академиги, Москва давлат университети Иммунология ва молекуляр биотиббиёт маркази директори, профессор Михаил Пальцевнинг таъкидлашича, коронавируснинг тарқалиши кузда келиб қайта авж олади. Бу ҳақда Парламент газетаси хабар бермоқда.
Пальцевнинг фикрига кўра, COVID-19 ҳаво томчилари билан юқадиган мавсумий касалликка айланди, у икки фаслда - баҳор ва кузда кенг тарқалади. Ундан энг кўп азият чекиши мумкин бўлганлар - кекса одамлар ва болалар.
Академикнинг таъкидлашича, биз кузги касалликларнинг авж олишига тайёргарлик кўришимиз керак.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг