Академик эшкак эшиш: Белград шаҳрида навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади
3-10 сентябрь кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмалари ўйналадиган мазкур дунё биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.
Мусобақада спортчиларимиз 2 дастурда стартга чиқишади. Эркаклар ўртасида енгил вазнли спортчилар баҳсида Шаҳзод Нурматов ва Собиржон Сафаралиев иштирок этса, аёллар тоифасида Анна Пракатен медаллар учун курашади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг