Айтишларича, Жалолиддин Мангуберди сериали 26 қисмдан иборат бўлади. Аммо...

16:02 10 Март 2020 Маданият
1865 0

Атиги 31 йил яшаган бўлса-да, салмоқли умр кечирган Султон Жалолиддин Мангуберди нафақат ўзбек халқи, балки бутун дунё халқлари учун алоҳида эътиборли шахс, давлат арбоби, саркарда ҳисобланади. Ушбу улуғ халқпарвар аждодимизнинг мардонавор жасоратларини ифода этувчи тарихий сериал юзасидан Маданият вазирлигида республиканинг таниқли олим ва тарихчилари билан учрашув ташкил этилди.

Унда сериал маслаҳатчилари, ёзувчилар, маданият соҳаси фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.

Айтишларича, Жалолиддин Мангуберди сериали 26 қисмдан иборат бўлади. Аммо...

Тарихдан маълумки, Хоразмшоҳлар давлати катта ҳудудни қамраб олган. Бугунги Ироқ давлатигача ёйилган, десак янглишмаймиз. Демак, фильмда ўша даврдаги турли миллатлар қадрияти, тарихий-сиёсий аҳволи акс этиши лозим.

- Фақат тарихга мурожаат қилсак сериалимиз бадиий эмас, фақат ҳужжатли фильм бўлиб қолади. — дейди Бобохон Муҳаммад Шариф, Жалолиддин Мангуберди сериали бош маслаҳатчиси. — Шу сабаб, фильм тарихий-бадиий бўлиши учун ҳар томонлама ҳаракат қиляпмиз. Ҳозирда биринчи мавсуми суратга олиняпти. У 13 сериаядан иборат. Фильм умумий 26 серияли бўлади. Аммо келгусида уни 52 қисмга олиб чиқишни ҳам режалаштирганмиз.

Юлдуз Ўрмонова

“Халқ сўзи“ онлайн.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер