Айрим тоифа вакиллари тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган тўловлардан озод этилади
Фото: Иллюстратив фото
Президент қарори билан 2022 йил 1 июндан бошлаб ОТМларига кириш учун тест топширишда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»да рўйхатга олинган шахслар, уларнинг фарзандлари ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилганлар тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган тўловлар озод этилади.
Шунингдек, 2022 йил 1 июлдан бошлаб коммунал ташкилотлар томонидан аҳолидан, шу жумладан, тадбиркорлик субъектларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон фармонининг 4-банди ҳамда 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон фармонининг 5-бандида назарда тутилган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг