Айрим талабаларнинг ётоқхона харажатлари Давлат бюджетидан қоплаб берилади
Айрим тоифадаги талабаларнинг ётоқхона харажатлари Давлат бюджетидан қоплаб берилади. Бу ҳақида Таълим назорати Telegram-канали хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 январдаги қарори билан айрим тоифадаги талабаларнинг давлат олий таълим ташкилотлари талабалар турар жойларидаги яшаш харажатларини Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тасдиқланди.
Унга кўра, мазкур имтиёздан «Ijtimoiy reestr»га киритилган оилаларнинг кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган фарзандлари фойдаланиши мумкин бўлади. Тўловлар талаба грант ёки контракт асосида ўқишидан қатъи назар амалга оширилади.
Қарорга асосан, улар талабалар турар жойларига устуворлик асосида, навбатсиз қабул қилинади. Агар давлат ётоқхонаси бўлмаса, талабалар давлат-хусусий шериклик асосида қурилган турар жойларга жойлаштирилиши мумкин. Тўловлар ҳар ойнинг 15-санасига қадар талабанинг банк пластик картасига ўтказиб берилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг