Айрим йўловчи поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилади

08:31 05 Май 2022 Жамият
714 0

Тоғли ҳудудларда кучли ёғингарчилик кузатилганлиги боис, поездлар ҳаракат хавфсизлигини ҳамда йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2022 йил 5 май куни Тошкент — Андижон — Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 60/59-сонли ҳамда 62/61-сонли йўловчи поездлар ҳаракати вақтинча, яъни бир кунга тўхтатилади. 

Йўловчиларга харид қилинган чипталари тўлиқ микдорда қайтариб берилади. Шунингдек, водий вилоятларида ҳаракатланадиган электропоездлар ҳаракат жалвалига ҳам ўзгартириш киритилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер