Айни кунларда талабалар ОТМ ётоқхона ва ижара хонадонларига қайтмоқда — Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

09:57 07 Февраль 2022 Жамият
557 0

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

2022 йил 7 февралдан бошлаб 24 февралга қадар мамлакатимиз олий таълим муассасаларида ўқув жараёнлари ишлаб чиқилган режа-график асосида ҳам анъанавий, ҳам масофавий шаклда олиб борилиши маълум қилинган эди. 

Бунда дарс машғулотлари 24 февралдан тўлиқ анъанавий (офлайн) тарзга ўтказилади.

Айни кунларда талабалар олий таълим муассасалари ётоқхона ҳамда ижара хонадонларига қайтмоқдалар.

Барча олийгоҳларда талабаларнинг етиб келиши бўйича графиклар тузилган бўлиб, ишлар проректорлар, деканлар, бўлим бошлиқлари ва тьюторлар жамоасидан иборат гуруҳлар томонидан тўлиқ назоратга олинган. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер