Аҳоли яшаш пунктларининг атмосфера ҳавосидаги зарарли ва заҳарли моддаларнинг рухсат этилган гигиеник меъёрлари белгиланди — Адлия вазирлиги
Аҳоли яшаш пунктларининг атмосфера ҳавосидаги зарарли ва заҳарли моддалар, продуцент микроорганизмлар, бактериал препаратлар ва аэроионларнинг рухсат этилган гигиеник меъёрлари Адлия вазирлигида ҳисобга олинди (ҳисоб рақами 205, 08.09.2023 й.).
Гигиеник меъёрларга кўра, аҳоли яшаш пунктларининг атмосфера ҳавосидаги ифлослантирувчи моддаларнинг рухсат этилган меъёрлари (РЭМ) бир марталик (20-30 дақиқа), ўртача суткалик, ойлик, йиллик каби миқдорларда белгиланиши қайд этилган.
Шунингдек, Гигиеник меъёрларда:
— аҳоли яшаш пунктларининг атмосфера ҳавосидаги зарарли моддаларнинг номи ва рухсат этилган меъёрлари;
— аҳоли яшаш пунктларининг атмосфера ҳавосидаги зарарли моддаларнинг (оғир металлар) номи ва ўртача ойлик рухсат этилган меъёрлари;
— аҳоли яшаш пунктларининг атмосфера ҳавосидаги зарарли моддаларнинг тахминий хавфсиз таъсир қилиш даражалари;
— аҳоли яшаш пунктларининг атмосфера ҳавосидаги зарарли (потенциализация таъсирига эга) моддалар;
— аҳоли яшаш пунктларининг атмосфера ҳавосидаги продуцент-микроорганизмларнинг номи ва рухсат этилган меъёрлари;
— аҳоли яшаш пунктларининг атмосфера ҳавосидаги бактериал препаратларнинг номи ва рухсат этилган меъёрлари;
— аҳоли яшаш пунктларининг атмосфера ҳавосидаги зарарли (ракета ёқилғиси таркибий қисмлари) моддаларнинг номи ва рухсат этилган меъёрлари;
— аҳоли яшаш пунктларининг атмосфера ҳавосидаги заҳарли (фосфорорганик) моддалар номи ва рухсат этилган меъёрлари;
— аҳоли яшаш пунктларининг атмосфера ҳавосидаги заҳарли (фосфорорганик) моддалар номи ва тахминий хавфсиз таъсир қилиш даражалари;
— аҳоли яшаш пунктларининг атмосфера ҳавосидаги заҳарли (тери-яллиғланиш таъсирига эга) моддаларнинг номи ва тахминий хавфсиз таъсир қилиш даражалари (ТХТҚД) белгиланмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг