Агар Украина ўз мустақиллигини ҳимоя қила олмаса, Польша Россия билан зиддиятга киришади

02:07 20 Март 2023 Дунё
1384 0

Иллюстратив фото

Польшанинг Франциядаги элчиси Ян Эмерик Роцишевский LCI телеканали эфирида Россия билан зиддиятга киришиш шартини айтиб ўтди. Унга кўра, агар Киев мағлуб бўлса, бу содир бўлади.

«Агар Украина ўз мустақиллигини ҳимоя қила олмаса, бизда можарога киришишдан бошқа илож қолмайди», дейди дипломат.

Роцсишевскийнинг қўшимча қилишича, Украинадаги қарама-қаршилик Ғарбнинг асосий қадриятлари ва маданияти учун курашдир, шунинг учун унинг фикрича, ғалаба жуда муҳим.

Аввалроқ Польша президенти Анжей Дуда Варшава Киевга бир нечта МиГ-29 қирувчи самолётларини топширишини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, булар иш ҳолатидаги тўртта самолётдир.

Бунгача Польша расмийлари Украина томонига қирувчи самолётлар етказиб бериш имкониятини эълон қилган эди. Шу билан бирга, трансфер фақат НАТОнинг бошқа давлатлари билан коалицияда амалга оширилиши мумкинлиги қайд этилган.

Ўз навбатида, Федерация Кенгаши (Россия Федерацияси Федерал Мажлисининг юқори палатаси) аъзоси, сенатор Алексей Пушков Польша элчисининг Россия билан жанг қилишга тайёрлиги ҳақидаги сўзларига жавоб қайтарди.

Пушковга кўра, Польша Россияга қарши фақат АҚШ кўмаги билан курашишга тайёр. Шу ўринда у дипломатнинг баёнотини «жуда такаббурлик» деб атади.

«Биринчи марта Польша расмий вакилининг тили билан унинг раҳбарларининг узоқ вақтдан бери хаёлидаги гап айтилди. Бироқ, полякларнинг барча «жасорати» АҚШнинг қўллаб-қувватлашига асосланган», дея хулоса қилди Федерация Кенгаши вакили.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер