Агар талабанинг имконияти йўқ бўлса, ўз хоҳиши билан ўқишни масофавий (онлайн) давом эттириши мумкин — А.Холиқов

16:39 14 Ноябрь 2020 Жамият
2717 0

Бу ҳақда АОКА пресс-холида ўтган матбуот анжуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов маълум қилди:

— Олий таълим муассасалари қайси курсни қачондан бошлаш кераклиги бўйича тўлиқ графигини тайёрлади. 16 ноябрь куни барча талабалар ёки барча курслар жалб қилинмайди. Бунинг имконияти мавжуд эмас. Курсларнинг муҳимлик даражаси бўйича кетма-кетликда анъанавий таълимга жалб қилиш ОТМнинг ўзининг ваколатида.

Талабаларнинг имкониятлари ва ОТМнинг имкониятлари биринчи навбатда ҳисобга олиниши керак. Ҳар қандай шароитда ҳам бугунги кунда талабанинг ёки ОТМ ходимининг соғлиғини ўйлаган ҳолда амалга оширишимиз керак. Ҳар бир олий таълим муассасаси мана шу талабга риоя қилган ҳолда жараённи бошлаяпти.

Агар талабаларнинг имкониятлари мавжуд бўлмаса, ўз хоҳиши билан масофавий таълимда давом эттириш имконияти бор.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер