Афв этиш қандай шаклларда амалга оширилади? 

12:05 10 Май 2018 Ҳужжатлар
11127 0
Фото: thecrimereport.org

“Ўзбекистон Республикасида афв этишни амалга ошириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Президент Фармони қабул қилинди.
Бу ҳақда Адлия Вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар тарқатди.

Фармон билан тасдиқланган низомга мувофиқ, афв этиш Президент томонидан Фармон қабул қилиш орқали қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
*асосий ва ўталмаган қўшимча жазодан тўлиқ ёки қисман озод этиш;
*жазодан шартли озод қилиш;
*умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини ёки ўталмай қолган озодликдан маҳрум қилиш жазоси қисмини енгилроқ жазога алмаштириш;
*судланганликни олиб ташлаш.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер