Африкада 350 бош фил сирли тарзда ҳалок бўлди
Африканинг Ботсвана шимолида бир неча ҳафтада сирли тарзда 350 бош фил ўлди, деб хабар қилди The Guardian.
Филлар ўлими ҳақида биринчи марта май ойининг ўрталарида хабарлар пайдо бўлди.
Ҳайвонларнинг қолдиқлари мамлакат шимолидаги Окаванго дарёси яқинида топилган. Июнь ўрталарига келиб 170 бош филнинг танаси топилди.
Бир кун аввал Британия Миллий Паркни қутқарув хайрия ташкилотининг табиатни муҳофаза қилиш бўйича директори Найл Маккан ОАВларга сирли тарзда ўлим ҳолатлари сони 350 тага етганини маълум қилди.
«Камида 350 фил ўлди – бу жуда ҳайратланарли. Ботсванада Африка филларининг учдан бирида яшайди, уларнинг 10 фоизи шу ҳудудда жойлашган, шунинг учун вазият филларнинг умумий популяциясига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин», деди Маккен.
Аэросуратларда филларнинг жасади деярли 70 фоизи ҳайвонлар сув ичадиган жойда бўлгани акс этган.
Ҳайвонларнинг оммавий ўлиши сабаблари номаълум. Тахминларга кўра, бу тажовузкор патоген ёхуд заҳарлаш. Куйдирги инфекцияси билан боғлиқ версия тасдиқланмади.
Айни дамда филларнинг оммавий ўлиши сабабларини аниқлаш бўйича тадқиқот ишлари давом этмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг