Афғонистонда юз берган зилзила таъсири Ўзбекистонда ҳам сезилди

19:42 05 Январь 2023 Жамият
1100 0

Иллюстратив фото

Бугун, 05 январь куни Тошкент вақти билан 19:25 да (05.01.2023 йил, Гринвич бўйича 14:25 да) Афғонистонда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 36,34 градус шимолий кенглик; 70,7 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=6. Чуқурлик 235 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 562 км жанубий-шарқда қайд этилган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи Сурхондарё вилоятида 4 балл, 321 км., Фарғона вилоятида 4 балл, 459 км., Жиззах вилоятида 4 балл, 490 км., Сирдарё вилоятида 4 балл, 491 км., Самарқанд вилоятида 4 балл, 493 км., Андижон вилоятида 3-4 балл, 514 км., Қашқадарё вилоятида 3-4 балл, 515 км., Наманган вилоятида 3-4 балл, 525 км., Тошкент вилоятида 3-4 балл, 536 км., Тошкент шаҳрида 3-4 балл, 562 км., Навоий вилоятида 3-4 балл, 626 км., Бухоро вилоятида 3-4 балл, 668 км., Хоразм вилоятида 3 балл, 1044 км., Қорақалпоғистон Республикасида 3 балл, 1169 км.ни ташкил этди. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер