Афғонистонда юз берган зилзила қурбонлари сони 120 нафардан ошди. Бу якуний рақамлар эмас
Иллюстратив фото
Афғонистон ғарбида содир бўлган даҳшатли зилзила қурбонлари сони 120 дан ошди, мингдан ортиқ киши жароҳат олди. Бундай рақамларни Ҳирот вилоятининг табиий офатларга қарши кураш бошқармаси бошлиғи Мосу Ашари маълум қилди.
“Ҳозиргача бизнинг маълумотларимиз мингдан ортиқ жароҳат олган аёллар, болалар ва кекса фуқароларни ўз ичига олган ва 120 га яқин одам ҳалок бўлган”, деди Ашари.
Аввалроқ, Европа-Ўрта Ер денгизи сейсмология маркази Афғонистон ғарбида 6,4 магнитудали бир нечта зилзила содир бўлгани ҳақида хабар берган эди. Бир соатдан камроқ вақт ичида учта кучли силкиниш юз берган. Воқеа жойида фавқулодда хизматлар иш олиб бормоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг