Афғонистонда юз берган зилзила оқибатида 1000 нафардан ортиқ одам ҳаётдан кўз юмди

20:22 22 Июнь 2022 Дунё
1222 0

Фото: Al Jazeera

Афғонистонда юз берган зилзила оқибатида ҳаётдан кўз юмганлар сони минг минг нафардан ошган. Яна 1,5 мингдан ортиқ одам тан жароҳати олган. Бу ҳақда Пактика вилояти расмийси маълум қилди.

Кеча тунда Афғонистон жануби-шарқидаги Пактика вилоятида кучли зилзила содир бўлди. Зилзила эпицентри Хост шаҳридан 44 километр узоқликда, 51 километр чуқурликда қайд этилган. Унинг магнитудаси 6,1 баллни ташкил қилган.

Зилзила эрта тонгда, кўпчилик ҳали ҳам ухлаб ётган пайтда содир бўлган. Кўплаб уйлар вайрон бўлган. Ер силкинишлари Афғонистон пойтахти Кобул ва Афғонистон чегарасидан 200 километр узоқликда жойлашган Покистоннинг Исломобод шаҳда ҳам сезилган. Шунингдек, ушбу ер силкиниши таъсири Ўзбекистонинг Сурхондарё, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида ҳам сезилди. Хусусан, унинг кучи Сурхондарёда 3, Қашқадарё ва Самарқандда 2 баллни ташкил этди.

Маҳаллий ҳокимият вакилининг айтишича, қурбонлар сони яна ортиши мумкин. У барча идораларни жабрланган ҳудудга зудлик билан ёрдам юборишга чақирди.

Мамлакат ички ишлар вазирлиги вакили Салоҳиддин Аюбийнинг айтишича, айрим қишлоқлар олис тоғли ҳудудларда жойлашган, шундай экан тафсилотларни аниқлаштириш вақт талаб этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер