Афғонистонда хотин-қизларнинг олий маълумот олиши қонун билан тақиқланди

02:05 21 Декабрь 2022 Дунё
1190 0

Фото: Reuters

Афғонистонда хотин-қизларнинг олий маълумот олишини тақиқловчи қонун жорий этилди. Бу ҳақда «Толибон» ҳукумати матбуот котибига таяниб, «The Associated Press» хабар бермоқда.

Демак, янги тартибга кўра, эндиликда талаба қизларнинг хусусий ва давлат олий ўқув юртларига кириши тақиқланади.

Ҳукумат йиғилишидан сўнг тегишли қарор эълон қилинди. Афғонистон олий таълим вазирлиги вакили Зиауллоҳ Ҳашмийнинг айтишича, мамлакатдаги олий таълим муассасаларидан тақиқни имкон қадар тезроқ амалга ошириш ва бу ҳақда вазирликни хабардор қилиш сўралган.

Бу тақиқ афғон аёлларининг ҳуқуқлари ва фаолиятини янада чеклайди. Аввалроқ Афғонистонда «Толибон» ҳукумати аёлларнинг Кобулдаги ҳар қандай боғларга киришини тақиқлаган эди. Бунгача Афғонистонда қизлар ўрта мактабда ўқишдан четлаштирилгани маълум бўлган эди. Шунингдек, Афғонистон шарқидаги Нангарҳор вилояти ҳукумати вилоятнинг бир қанча туманларида аёлларнинг эркаклар ҳамроҳлигисиз тиббиёт муассасаларига боришини тақиқлагани хабар қилинган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер