Афғонистон эркин ва мустақил давлатга айланди — «Толибон» ҳаракати
Фото: AP
АҚШ Афғонистондаги миссияси тугаганини расман маълум қилиши билан «Толибон» мамлакатнинг бутун ҳудуди устидан назорат ўрнатилганини эълон қилди.
«Толибон» сиёсий идорасининг расмий вакили Муҳаммад Наимнинг айтишича, ҳозир бутун Афғонистон «Толибон» назорати остида.
Унинг таъкидлашича, Афғонистон эркин ва мустақил давлатга айланган.
Олдинроқ, АҚШнинг Афғонистондаги миссияси якунлангани ва ушбу мамлакатдаги барча АҚШ ҳарбийлари чиқиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг