Аэропортга олиб борувчи кўприк вақтинча ёпилди
Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Бобур кўчасидаги йўл ўтказгичда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, ушбу йўл ўтказгич 2 июль соат 17:00 дан 3 июль 06:00 га қадар автомобиллар ҳаракати учун ёпилди.
Бу вақт оралиғида автомобиллар Аэропортга Сергели йўналишидан Файзли Тошкент кўчаси ва ТХАЙ орқали, Мирибод туманидан Ҳайдар Алиев, Темирйўлчилар ва Учувчилар кўчалари орқали келишлари мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг