Адлия вазирлиги Нодавлат нотижорат ташкилотлар бошқармасига янги раҳбар тайинланди

11:53 18 Октябр 2023 Жамият
438 0

Ушбу лавозимга адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Миржон Замирович Исаев тайинланди.

Миржон Исаев 1983 йилда Бухоро шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2003 йил Тошкент давлат юридик университетини бакалавр йўналишини, 2013 йилда мазкур униветситетнинг магистратура босқичини тамомлаган, ҳуқуқшунос.

У ўз меҳнат фаолиятини 2003 йилда Адлия вазирлигининг иқтисодий қонунчилик бошқармасида катта маслаҳатчи лавозимидан бошлаган.

Шу кунга қадар адлия ва суд органлари тизимида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида турли масъул лавозимларда фаолият юритган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер