Адлия вазири Нагоя иқтисодиёт университети вакиллари билан учрашди

02:17 03 Май 2023 Сиёсат
933 0

2023 йил 1 май куни Адлия вазирлигида адлия вазири Акбар Тошқулов билан Нагоя иқтисодиёт университети ректори, профессор Сабури Ҳаруо ҳамда ушбу университет профессори Ичиҳаши Катсуялар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Сабури Ҳаруо ҳамда Ичиҳаши Катсуя жорий йилнинг 30 апрель куни Ўзбекистон Республикасида Янгиланган Конституция бўйича бўлиб ўтган умумхалқ референдумида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этиш учун ташриф буюрган.

Учрашувда чоғида, адлия вазири А.Тошқулов халқаро кузатувчиларнинг референдум каби муҳим сиёсий воқеаларга ижобий ҳиссасини қўшишларини алоҳида таъкидлаб, Янги Конституциянинг мазмун моҳияти ҳамда уни ишлаб чиқишда халқаро тажрибани ўрни ҳақида тўхталиб ўтди.

Ўз ўрнида, кузатувчилар амалга оширилаётган ислоҳотларни, шу жумладан Янги Конституция лойиҳасини юқори баҳолади, хусусан унда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мезонлари кучайтирилганига алоҳида эътибор қаратди.

Шу билан бирга, 2021 йил 18 июнь куни Тошкент давлат юридик университети (ТДЮ) ҳамда Нагоя иқтисодиёт университети ўртасида имзоланган Ўзаро талабалар алмашинуви тўғрисидаги меморандуми доирасида ҳамкорликни кучайтириш бўйича фикр мулоҳазалар алмашилди.

Кузатувчилар мутахассис сифатида Ўзбекистонда бўлиб ўтган референдумда халқаро кузатувчи бўлиб иштирок этиш катта шараф эканини қайд этиб, референдум участкаларидаги ташкилий ишларга юксак баҳо берди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер