Адлия аралашуви билан 31 нафар ободонлаштириш ходимларига 168 млн маблағлар ундириб берилди
Фото: Адлия вазирлиги
Ф.Х ва бошқалар Фарғона шаҳар ободонлаштириш бошқармаси томонидан 1988-2018 йиллар давомида узликсиз меҳнат фаолиятлари учун бир йўла тўланадиган нафақани ундириб беришда амалий ёрдам беришни сўраб вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилишган.
Ўрганиш давомида Фарғона шаҳар ободонлаштириш бошқармасида камида 10 йилдан бери узликсиз меҳнат фаолиятини олиб бораётган 31 нафар ходимлар мавжудлиги аниқланди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 1 апрелдаги 91-сон қарори билан тасдиқланган Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида Низомга асосан бошқармада камида ўн йил ишлаган ходимларга пенсияга чиқиш муносабати билан улар билан тузилган меҳнат шартномаси тўхтатилганда бошқармада ишланган ҳар бир йил учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 35,2 фоизи миқдорида, бироқ ходимнинг 5 тариф ставкаси (лавозим маоши)дан ортиқ бўлмаган миқдорда бир йўла нафақа тўланади.
Бироқ, Фарғона шаҳар ободонлаштириш бошқармаси томонидан юқоридаги 31 нафар ходимларга жами 168.177.840 сўм миқдорида бир йўла тўланиши лозим бўлган нафақалар тўланмаганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят адлия бошқармаси томонидан Фарғона шаҳар ободонлаштириш бошқармасига тақдимнома киритилиб, ушбу тақдимномага асосан 31 нафар ходимларга 168.177.840 сўм миқдорида бир йўла тўланиши лозим бўлган нафақалар тўлаб берилди ҳамда ходимларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг