Абитуриентларга тестлар ва формулалар машинада етказилмоқда(ми?)
Фото: Иллюстратив cурат
Ижтимоий тармоқларда абитуриентларга тестлар ва формулалар машинада етказилмоқда деган мазмунда постлар қўйилмоқда. Бу ҳақда ДТМ аниқ маълумот берди.
Қайд этиш керакки, расмдаги материаллар абитуриентлар учун тарқатиладиган асосий формулалар жадвали бўлиб, унда ҳеч қандай махфий маълумотлар мавжуд эмас, дейилади ДТМ хабарида.
Хабарда айтилишича, ОТМларга кириш тест синовларида абитуриентларга кимёвий элементлар даврий системаси берилади. 2020 йилдан бошлаб абитуриентларга физика фанидан «Доимий физик катталиклар ва шартли белгилашлар жадвали» ҳам берила бошланди.
Жорий йилдан эса халқаро стандартлар ўрганилган ҳолда абитуриентларга кимё, физика ва математика фанларидан асосий формулалар жадвали ҳам берилмоқда.
Абитуриентларнинг тест топшириқлари эса Давлат тест марказининг махсус биносидан Давлат фелдегерлик хизмати томонидан қабул қилиниб, махфийлик таъминланган ҳолда тест синови ўтказиладиган жойларга етказилади ва қайта Давлат тест марказига олиб келинади, дейилади ижтимоий тармоқлардаги хабарларга изоҳ беради ДТМ расмий муносабатида.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг