Абдулазиз Комилов Қирғизистон Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Иброҳим Жунусовни қабул қилди

14:17 12 Январь 2022 Сиёсат
899 0

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

2022 йил 12 январь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қирғизистон Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Иброҳим Жунусовни мамлакатимиздаги дипломатик миссияси якунлангани муносабати билан қабул қилди.

Учрашув аввалида Вазир Ўзбекистон — Қирғизистон муносабатларини кенгайтириш ва мустаҳкамлашга Элчининг қўшган ҳиссасини юқори баҳолади. 

Икка давлат ўртасидаги сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва минтақалараро алоқалар сезиларли даражада жадаллашгани эътироф этилди. Илгари эришилган келишувлар ижроси ва турли даражалардаги бўлажак тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.

Қирғизистон элчиси мамлакатимизда дипломатик миссиясини муваффақиятли амалга оширишда яратилган қулай шароитлар учун Ўзбекистон томонига самимий миннатдорлик билдирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер