Абдулазиз Комилов Душанбега боради
2021 йил 13-14 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.
Учрашув чоғида Ташкилот доирасидаги бўлажак тадбирларга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинади. Афғонистондаги вазиятни сиёсий жиҳатдан ҳал қилиш жараёнига ШҲТнинг кўмаклашиши борасида фикр алмашилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг