Акром Тошпўлатов Парламент тадқиқотлари институти директори лавозимига тайинланди
Акром Икромович Тошпўлатов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти директори лавозимига тайинланди.
А.Тошпўлатов шу кунга қадар Тошкент давлат юридик университети, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Девони, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги(Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги)да турли лавозимларда фаолият юритган.
Маълумот учун, парламентаризм муаммоларини тадқиқ этиш, ҳуқуқ, сиёсат, иқтисодиёт ва бошқа соҳаларда илмий тадқиқотлар ўтказиш, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг мақсад ва вазифаларига мувофиқ парламентаризмни мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусларни илгари суриш ҳамда хорижий парламентлар ва халқаро парламентлараро ташкилотлар фаолиятини ўрганиш натижалари асосида парламент фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш Парламент тадқиқотлари институтининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг