Эртага “Tajik AIR” Душанбе — Самарқанд — Душанбе йўналишида илк парвозни амалга оширади
Тожикистоннинг “ Tajik AIR ” миллий авиакомпанияси Душанбе — Самарқанд — Душанбе йўналишида авиақатновларни йўлга қўймоқда.
News.tj’нинг ёзишича, илк парвоз 28 июлда Boeing 737-300 авиалайнерида амалга оширилади.
“Самолёт Душанбе халқаро аэропортидан соат 9:00 да ҳавога кўтарилади. Парвоз вақти 45 дақиқани ташкил этади. Чиптанинг нархи 684 сомони (тахминан 568 минг сўм)га тенг“, дейилади “Tajik Air” авиакомпанияси матбуот-хизмати хабарида.
Манбада айтилишича, иккинчи рейсни 4 август куни амалга ошириш режалаштирилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг