87 ёшли онахон сайлов участкасига келиб овоз берди

13:16 24 Октябр 2021 Жамият
525 0

Фото: Халқ сўзи

Фарғоналик 87 ёшли онахон Кўпайсин момо Мирзаев барча маҳалладошлари қаторида Қўштепа туманидаги 700-сайлов участкасига келиб, ўзи маъқул топган номзодга овоз берди.

- Биз, нуронийлар бугунги дориломон кунлар учун ҳамиша дуодамиз, - дейди онахон. - Юртимиздаги тинч-осойишта, фаровон ҳаёт бардавом бўлишига тилакдошмиз. Бугун фарзандларим, невараларим билан маҳалламиздаги сайлов участкасига келдим. Бу ерда сайловчилар учун барча шароит муҳайё қилинибди. Бизни ширинсўз билан кутиб олишди. Ўзим хоҳлаган номзодимга овоз бериб, зиммамдаги яна бир муҳим вазифани адо этдим, деб ўйлайман.

Б. МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер