80 фоиз ҳолатларда инфаркт, инсульт ва диабетнинг олдини олиш мумкин. Мутахассис тавсияси
Агар одам соғлом овқатланса инфаркт, инсульт ва диабетнинг 80 фоиз ҳолатларда олдини олиш мумкин.
Бу ҳақда Россия Фанлар Академиясининг мухбир аъзоси Дмитрий Никитюк айтиб ўтди.
«Соғлом овқатланиш инфаркт, инсульт ва диабет ҳолатларининг 80 фоиз олдини олади. Нотўғри овқатланиш эса 30-50 фоиз ҳолатларда касалликка сабаб бўлиши мумкин», деди у.
Шу ўринда мутахассис шакар, қандолат маҳсулотлари, колбаса ва нонни жуда кўп истеъмол қилмасликни ва балиқ, сут маҳсулотлари, сабзавотлар ва меваларни кўпроқ танаввул қилишни тавсия этмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг