7 сотихли иссиқхонага экилган қалампирдан 50 млн. сўм даромад олишмоқчи

14:45 21 Май 2021 Иқтисодиёт
846 0

Бешариқ туманида олиб борилган ўрганишлар давомида 1016 нафар оила имтиёзли кредит олиш истагини билдирган эди.

Бу борада тижорат банклари томонидан бугунги кунга қадар «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари», «Темир дафтар»га киритилган 800 та оилага 14 млрд. 200 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди.

«Шайтонкўл» МФЙда истиқомат қилувчи Ҳаётхон Йўлдошева «Аёллар дафтари»га киритилиб, «Халқ банки»нинг Бешариқ филиалидан 33 млн. сўм миқдорида кредит берилди. Қўли гул чевар маҳалладаги бўш бинони ижарага олиб, 8 нафар тикувчи қизларни иш билан таъминлади.

«Ёшлар дафтари»даги Эркинжон Мирзақулов Қуйи Товул МФЙда жойлашган қўшимча томорқа ерида 25 млн. сўм имтиёзли кредит эвазига 7 сотихли иссиқхона ташкил этди. Табиий иқлим шароити инобатга олиниб, иссиқхонада томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинди.

— Дастлабки ҳосил сифатида аччиқ қалампирдан ўртача 50 млн. сўм даромад олишни кўзлаб турибмиз, — дейди Эркинжон Мирзақулов. – Экспортбоп навли қалампиримиз асосан яқин хориж мамлакатлари бозорларига етказиб берилмоқда.

Ботир Мадиёров,
«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер