7 ойда 438 та юк автомобиллари экспорт қилинган

09:58 25 Август 2022 Жамият
470 0

Иллюстратив фото

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 8 та хорижий давлатларга қиймати 9,7 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 438 та юк автомобилларини экспорт қилган.

Юк автомобиллари экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 70 тага ошган.

Ўзбекистон 7 ойда юк автомобилларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:

Қозоғистон — 151 та;

Қирғиз Р. — 112 та;

Тожикистон — 83 та;

Озарбайжон — 60 та.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер