600 миллиондан ортиқ пулга сотилган «30 Z 777 ZZ» авторақами яна қайта сотувга қўйилди
Самарқанд вилоятида «30 Z 777 ZZ» авторақами 2021 йил 4 январь куни 637 миллион 668 минг сўмга сотилгани ҳақида хабар берилганди. Бу ҳолат жамоатчилик ўртасида катта муҳокамаларга сабаб бўлган.
Бугун, 29 январь куни эса мазкур «30 Z 777 ZZ» рақами Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ РИБ томонидан 111 млн 500 минг сўм бошланғич нарх билан яна қайта сотувга қўйилди. Онлайн аукцион жараёни тугашига 6 кун 18 соат вақт бор.

Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг