60 ёшда туғилганлик ҳақида гувоҳномага эга бўлди
Адлия вазирлиги томонидан «Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди» ҳуқуқий акцияси ўтказилмоқда.
Ҳуқуқий акция доирасида: Избоскан туманида яшовчи лноятхон холани туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви мавжуд бўлмаганлиги боис туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини олмаган ва ёшлигидан Асака туманидаги ногиронлиги бўлган болалар мактаб интернатида ҳамда 1993 йилдан «Мурувват» интернат уйида яшаган.
Избоскан тумани адлия бўлими томонидан Иноятхон холани туғилганлик факти суд идоралари орқали тасдиқланди ва ФҲДЁ бўлими томонидан туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштириб берилди.
Эндиликда, туман Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан идентификацияловчи ID-карта расмийлаштириш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг