5 сентябрдан қатор фаолият турларига рухсат берилади — Республика махсус комиссияси қарори

17:32 01 Сентябр 2020 Жамият
1513 0

Республикада карантин талабларини қисқартириш мақсадида Давлат Раҳбари томонидан берилган кўрсатмаларга мувофиқ Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан қуйидагилар рухсат берилди:

Биринчидан, 2020 йил 5 сентябрдан бошлаб:

Умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолиятига. Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитари талабларига риоя этиши талаб этилади:

—​ банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;

—​ столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш; 

—​ бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш; 

—​ ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши; 

—​ ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;

—​ бино ва хоналарга, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиш.

Томоша ва маданий-кўнгилочар объектлар (фақатгина театр ва кинотеатр) фаолиятига. Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитари талабларига риоя этиши талаб этилади:

— объектнинг ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиш;

—​ ташриф буюрувчиларни ижтимоий масофани сақлаган ҳолда жойлаштириш ҳамда тиббий ниқобда бўлиш (зарур ҳолларда тадбир 2 соатдан зиёд давом этганда ниқобни бепул алмаштириш);

—​ объектларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, дезинфекцион “тўшаклар”, антисептик воситалари билан жиҳозлаш, уларга киришда ҳар бир ташриф буюрувчиларнинг тана ҳароратини ўлчаб, 37С ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда киритмаслик;

—​ ҳар бир сеансдан кейин ўриндиқ ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;

—​ ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши; 

Парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар фаолиятига. Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитария қоидаларига риоя этиши талаб этилади:

—​ ташриф буюрувчиларни ижтимоий масофани сақлаган ҳолда навбатда туришини таъминлаш; 

—​ аттракционларнинг юза қисмини ҳар соатда ёки ҳар бир фойдалангандан сўнг дезинфекцион воситалар билан тозалаш;

—​ аттракциондан фойдаланишда ижтимоий масофани сақлаш; 

—​ ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши; 

—​ бино ва хоналарга, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиш (ёпиқ бинолардаги аттракционлар фаолияти учун).

Диний ташкилотларда жамоавий ибодатларни (жума ва шанба-якшанбалик диний хизматлар) амалга оширишга. Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитария қоидаларига риоя этиши талаб этилади:

—​ жамоавий ибодатни ўтказиш учун ташриф буюрувчилар ўртасида ижтимоий масофани таъминлаш; 

—​ диний ташкилотлар ходимлари ва ташриф буюрувчиларнинг тиббий ниқобда бўлиши; 

—​ санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, бино хоналарни доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;

—​ ҳар бир диний ибодатдан кейин бино (хона) ва ундаги жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;

—​ бино ва хоналарга, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиш.

—​ тана ҳарорати 37С даража ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритмаслик;

— диний ташкилотларга кириш ва чиқиш жойларида аҳолининг тўпланишига қатъий йўл қўймаслик;

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер